Жамият | 14:14 / 28.11.2015
4293
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ахборот технологиялари университетида «Java2Andorid» семинар-тренинги бўлиб ўтди

2015 йил 24-27 ноябрь кунларида Тошкент ахборот технологиялари университетининг иқтидорли талабалари учун Android иловаларни яратиш ва Java дастурлаш тилини мукаммал ўргатиш мақсадида “Java2Android” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Унда ТАТУ профессор-ўқитувчилари ва соҳа корхоналаридан дастурчи-муҳандислар Android тизимида иловалар яратиш бўйича 4 кун давомида назарий ва амалий машғулотлар олиб боришди.


Семинар-тренинг давомида талабалар ҳозирги кунда Java ва Android тизимида яратилаётган иловалар ҳолати ҳамда уларнинг янги технологиялари билан танишдилар. Ўз навбатида талабалар машғулотлар давомида жамоаларга бўлинган холда лойиҳалар яратиб, тақдимот тайёрладилар.
Семинар-тренинг якунида тингловчиларга сертификатлар топширилди.

 

 

Алишер Абдуллаев, Kun.uz мобиль мухбири