Спорт | 08:46 / 03.12.2015
4151
2 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» «Саутгемптон»ни 6:1 ҳисобида енгиб, Англия лига кубогининг ярим финалига чиқди

2 декабрь куни Англия Лига кубогининг чорак финал босқичининг тўртинчи жуфтлиги “Саутгемптон” ҳамда “Ливерпуль” клублари ўртасидаги учрашув ўтказилди.

Унда 1:6 ҳисоби қайд этилиб, мерсисайдликлар йирик ҳисобда ғалаба билан қайтди.

Дастлабки дақиқадаёқ, Садо Маненинг голи “Саутгемптон”ни ҳисобда олдинга чиқди.

Меҳмонлар таркибида бельгиялик ҳужумчи Орижи хет-трик қайд этган бўлса, жароҳатидан тузалиб сафга қайтган Старриж дублга муаллифлик қилди. Жордан Айб эса ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.

Шу тариқа, Клопп шогирдлари қийинчиликсиз мусобақанинг ярим финал босқичига чиқишди.

1 декабрь оқшомидаги ўйинлар натижасида турнирнинг ярим финалига "Манчестер Сити", "Эвертон" ва "Сток Сити" жамоалари чиқишганди.

Англия кубоги, 1/4 финал

Саутгемптон – Ливерпуль 1:6 (1:3, 0:3)
Голлар: 1:0 – 1 Мане, 1:1 – 25 Старриж, 1:2 – 29 Старриж, 1:3 – 45 Орижи, 1:4 – 68 Орижи, 1:5 – 73 Айб, 1:6 – 86 Орижи.
Саутгемптон – Стекеленбург, Колкер, Соареш (Уорд-Проуз, 63), Бертран, ван Дейк, Тадич, Дэвис (Ромеу, 77), Класи (Лонг, 63), Ваньяма, Мане, Пелле.
Ливерпуль – Богдан, Морено (Смит, 77), Ловрен, Шкртел, Лейва, Рэнделл, Жан, Аллен (Хендерсон, 74), Лаллана, Старриж (Айб, 59), Орижи.
Огоҳлантиришлар: Рэнделл (8), Жан (65).