Фан-техника | 22:39 / 04.12.2015
5662
1 дақиқада ўқилади

Hyundai нинг водородли кроссовери тезлик бўйича рекорд ўрнатди

Водородли кроссовер Hyundai Tucson йўлтанламаслар ичида тезлик борасида рекорд ўрнатди. Унинг видеоролиги YouTube да намойиш этилди.

Синов пайтида Hyundai кроссовери соатига 94,6 миль (152,2 км) тезликда ҳаракатланган. Аслида унинг энг юқори тезлик даражаси соатига 100 миль (161 км) ни ташкил этади.

Йўлтанламасни синов вақтида ким бошқаргани номаълум.
Жорий йилнинг август ойида водородли Hyundai Tucson узоқ масофага юриш борасида ҳам рекорд ўрнатган эди. Ўшанда у соатига 100 км тезликда ҳаракатланиб, 2383 км масофони босиб ўтган эди.