Жамият | 19:38 / 31.12.2015
9233
2 дақиқада ўқилади

Уларга мулоқот учун сўзлар шарт эмас

Жонзотлар кимга ишониш мумкин-у, кимга  йўқлигини жуда яхши сезишади. Болалардаги ички эзгулик, тўғрилик ва ҳатто қўрқмаслик каби ҳислатлар миттивойлар ҳамда уларнинг тўрт оёқли дўстлари ўртасидаги меҳрга тўла, мустаҳкам муносабатлар учун замин яратади. Бундай дўстлик камдан-кам учрайдиган - бир-бирини тушуниш хисси билан ажралиб туради, ижодий қадамларга ундайди ва ўзига жалб этади.

XABARDOR.UZ ҳам мана шундай қадамлардан бирини амалга оширди. Қуйида жамланган фотосуратлар инсонга ғайриоддий кайфият улашишига ишончимиз комил.

Ушбу қизалоқнинг дўстлари ундан ўн марта катта, уларнинг қалбида ҳам мана шундай улкан эзгулик жам бўлган.

Табиат қўйнида яна нима билан машғул бўлиш мумкин?

Сукунат ичра ойдин тун ҳукмрон... Жим!

Унинг панжаларида доимо иссиқ.

Кўп маънога эга бўлган танишув.

Иккаламиз бирга бўлсак, ҳар қандай иш қизиқарли бўлади. Ҳатто сенга ёрдамга шошилмасалар ҳам.

Бир-бирларини учратиб қолишди ва ўшандан бери ажралишмади

Иккита бош биттасига қараганда яхшилиги аниқ!

Бир тўшакда бир хил тушлар кўрамиз

Миттивойлар доим бирга бўлишлари керак!

Ёввойи табиат баъзида юмшоқ ва момиққа айланади.

Тақ-тақ. Уйчада ким яшайди?

Биз сен билан қондошмиз!

Дўстинг совқотиб қолмаслигидан бохабар бўлиб туриш – ҳақиқий ғамхўрлик!

Ҳеч қачон ким сенинг ҳақиқий дўстинг бўлишини олдиндан билмайсан. Балки бунинг ўзи бир мўъжизадир?

Манба: Xabardor.uz