Фан-техника | 17:50 / 04.01.2016
5319
1 дақиқада ўқилади

CES 2016: янги Lenovo X1 Carbon бизнес-ноутбугининг тақдимоти

Lenovo компанияси CES 2016 халқаро электроника кўргазмаси доирасида янги авлод X1 Carbon ноутбукининг тақдимотини ўтказди. Унинг савдоси кейинги ойдан бошланади.

Портатив компьютер тадбиркор фойдаланувчилар учун мўлжалланган. У олтинчи авлод Intel Core i7 процессори билан таъминланган. Оператив хотира 16 Гбайт; доимий хотираси эса 1 Тбайтгачани ташкил этади.

Ноутбукка 14 дюймли IPS матрицали дисплей ўрнатилган. Видеосистема эса интеграцияланган Intel 520 HD Graphics график контроллеридан таркиб топган.
Янги маҳсулот USB 3.0 (×3), OneLink+, miniDisplayPort, HDMI интерфейслари, microSD карталари учун слот, бармоқ изи сканери билан билан таъминланган.
2016 модель йилида X1 Carbon ноутбукининг нархи 1300 долларни ташкил этади.