Жамият | 22:00 / 07.01.2016
14950
1 дақиқада ўқилади

Алла Пугачёва инстаграмда ўз фарзандларини намойиш қилди

Россия эстрадаси Примадоннаси, машҳур қўшиқчи Алла Пугачёва инстаграмда турмуш ўртоғи Максим Галкин билан иккисининг эгизак фарзандлари видеосини жойлаштирди. 

Қўшиқчи ижтимоий тармоққа ўғли Гарри “адасига телефон қилаётгани” ва “ҳаётдан маъно қидираётгани” тасвирланган видеони қўйди.

 

Галкин мл. всегда на связи.

Видео опубликовано @orfey75allaЯнв 6 2016 в 7:08 PST

Бундан аввалроқ Пугачёва ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қизи Лиза тасвирланган видеони намойиш қилганди.

Ижтимоий тармоқдаги қўшиқчининг аккаунти айнан унга тегишли эканлиги тасдиқланмаган.

Пугачёва ва Галкин 2013 йилда эгизак фарзандларнинг ота-онаси бўлишган.