Спорт | 21:58 / 08.01.2016
8912
1 дақиқада ўқилади

Роналду ўғли билан жарима зарбалари борасида беллашди

Ижтимоий тармоқда Криштиану Роналду ўз ўғли билан жарима зарбаларини машқ қилган видео пайдо бўлди.

У бўш вақтларида ўғли Криштиано Жуниор билан футбол ўйнашни ёқтиришини тан олган.

Ҳужумчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўғли билан кичик дарвоза томон зарба бераётгани тасвирланган лавҳани қўйган ва тагсўз ўрнида: "Ўғлинг билан футбол ўйнашдан бошқа яна қандай мароқли нарса бор?" дея ёзиб қўйган.