Жамият | 18:15 / 11.01.2016
4518
1 дақиқада ўқилади

"Озод Жонс штати" фильми трейлери чиқарилди

Интернетда ҳарбий-тарихий жанрдаги "Озод Жонс штати" фильми учун ишланган трейлер пайдо бўлди. Бош ролни Мэттью Макконахи ижро этган бу фильм трейлери YouTube порталига жойлаштирилган.

Фильм АҚШда 19асрда бўлиб ўтган фуқаролик урушлари ҳақида ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон фермер Ньютон Найт Конфедерация армиясидан қочган қуллар ва камбағалларга бошчилик қилиб, майда фермерлар ва қуллар билан биргаликда алоҳида штат тузиш йўлида кураш олиб боради.

Фильм 2016 йилнинг 7 апрелида премьера қилиниши кутилмоқда.