Жамият | 11:15 / 13.01.2016
8589
1 дақиқада ўқилади

Премьера: Гулсанам Мамазоитова ҳамда Ҳуршид Ҳамидов "Опа-ука" таронасига клип тақдим этди

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ҳамда хонанда Ҳуршид Ҳамидов дуэт таронасига клип тақдим этди. "Опа-ука" деб номланган қўшиқ ўзбекона одатлардан бўлган совчиликка бориш ҳақида бўлиб, унинг шеъри шоира Рислоғой Хотамовага, мусиқаси эса Баҳодир Низомовга тегишли. Клипни Рауф Набиевга суратга олган. Клипда хонандалардан ташқари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Саида Раметова ҳам суратга тушган.

Қуйида эътиборингизга клип премьерасини тақдим этамиз. 

Эслатиб ўтамиз, Гулсанам Мамазоитова жорий йилнинг 9-13 февраль кунлари "Истиқлол" санъат саройида жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади