Ўзбекистон | 21:03 / 13.01.2016
23914
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида уйлар нархи 1 йилда 14,4 фоизга арзонлашди

2015 йил мобайнида Тошкент иккиламчи уй бозорида ўртача таклиф нархи 1 квадрат метр учун 777 шартли бирликдан 665 шартли бирликкача тушди. Бу эса 14,4 фоиз пасайишга тенг. Бу ҳақда Credo Max Estimation баҳолаш ташкилотига асосланган ҳолда «Газета.uz» нашри хабар берди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида ҳам нархлар тушишда давом этган ва ой якунларига кўра 1 квадрат метр учун 665 ш. б. ни (ноябрь ойидагига нисбатан 3 фоизлик пасайиш) ташкил қилди.

Панель уйлардаги квартиралар ўртача нархида 650 ш. б. дан 628 ш. б. га, ғишт уйлардаги — 736 ш. б. дан 715 ш. б. га тушиш қайд этилди.

3 фоизлик пасайиш барча турдаги квартира нархларига таллуққли бўлган: 1 хонали уйлар нархи 693 ш. б. лан 674 ш. б. га, 2 хонали уйлар нархи 668 ш. б. дан 648 ш. б. га, 3 хонали уйлар нархи 689 ш. б. дан 668 ш. б. га, 4 хонали уйлар нархи 715 ш. б. дан 697 ш. б. га ва кўп хонали уйлар нархи 709 ш. б. дан 686 ш. б. га тушган.

2015 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳридаги 11 тумандан 10тасида ўртача нарх пасайган. Фақат Учтепа туманида нархлар ўзгармаган.