Спорт | 15:29 / 14.01.2016
3913
1 дақиқада ўқилади
Достонбек Ҳамдамовга «Йилнинг энг яхши ёш футболчиси» соврини топширилди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамовга Осиё чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Жанубий Кореяга қарши кечган учрашувдан сўнг "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" соврини топширилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган ва ўзбекистонликларнинг ягона голига айнан Достонбек Ҳамдамов муаллифлик қилган эди.