Германия телеканали Истанбулдаги терактлардан сўнг логотипига Туркия байроғини жойлаштирди
Германиянинг Tele5 телеканали Истанбулдаги терактлар вақтида ҳалок бўлганлар хотирасига ўз логотипини ўзгартирди. Бу ҳақда телеканал твиттер орқали маълум қилди.
Янги логотипда Германия байроғига Туркия байроғининг юлдуз ва ярим ой қисмини жойлаштирилган.“Ҳужум қурбонлари хотирасини ҳамдардлигимизни билдириш учун 13 январь куни барча дастурларни мазкур логотип билан трансляция қиламиз”, - дейилган эди хабарда.
Бундан ташқари, телеканалнинг твиттердаги саҳифасида канал аватари(сурати)га мотам разми бўлган қора тасма тасвирланган.Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Истанбул шаҳрининг Европадаги қисмида жойлашган Султонаҳмад майдони ҳудудида кучли портлаш содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 17 киши яраланди. Қурбон бўлганларнинг 8 нафари Германия фуқароларидир. Шунингдек, сайёҳлар гавжум бу ҳудуддаги теракт туфайли Перу, Норвегия ҳамда Жанубий Кореядан келган сайёҳлар жабрланган.
Аввалроқ эса Туркия жануби-шарқидаги Диёрбакир вилоятида полиция бўлими биноси олдида портлаш содир этилгани хабар қилинган эди.
Маҳаллий нашрларнинг хабарига кўра, автомобилга ўрнатилган портловчи қурилманинг ҳаракатга келтирилиши орқали амалга оширилган бу теракт қурбонлари сони айни вақтда 5 нафар, яна ўнлаб кишилар жароҳатланган. Қайд этилишича портлаш ҳудудидан 36 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага келтирилган.