Жаҳон | 10:40 / 14.01.2016
8955
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин водород бомбасини яратганлар шарафига банкет уюштирди

КХДР раҳбари Ким Чен Ин Пхеньянда водород бомбасини яратиш ва синовдан ўтказишда иштирок этган олимлар, технологлар ва ишчилар гуруҳи шарафига банкет уюштирди.

Мамлакат марказий телеграф агентлигининг хабар қилишича, 8-13 январь кунлари улар Кимсусан ёдгорлик мажмуасида Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг хотирасини ёдга олишган. Шунингдек, мутахассисларга йирик илмий-техник мажмуа, ўқувчилар саройи, Мунсу замонавий сув-соғломлаштириш комплекси кўрсатилган.

12 январь куни Ким Чен Иннинг шахсан ўзи Шимолий Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси биносида термоядровий қурол муаллифларига давлат мукофотларини топширган.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни КХДР водород бомбасини муваффақият билан синовдан ўтказилганини маълум қилди. Ушбу ахборот ҳанузгача текширилмай қолмоқда.