Жаҳон | 10:06 / 14.01.2016
6580
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Хитой ИШИДга қарши курашга қўшилиши мумкин

Хитой Халқ Республикаси ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатлардаги иштирокини бошлаши мумкин. Бу ҳақда The Washington Times нашри АҚШ Қуролли Кучларидаги манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Нашрнинг ёзишича, Хитой ҳукумати ИШИДга ёлланувчилар орасида хитойликлар сони ортиб бораётганидан ташвишга тушган.

Бу ҳақдаги мақолада Хитой ўз ҳарбий ҳаракатларини АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция таркибида эмас, Россия билан ҳамкорликда олиб бориши эҳтимоли юқори экани айтилган.

Бундан олдинроқ, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ИШИД томонидан хитойлик ва норвегиялик асирларнинг қатл этилишига муносабат билдириб, бу ташкилотга қарши жиддий кураш олиб боришга чақирганди.