Жаҳон | 10:55 / 14.01.2016
4973
2 дақиқада ўқилади

Оқ Уй Обама ва Керрининг нутқида нега КХДР тилга олинмаганини тушунтирди

АҚШ маъмурияти КХДР ва унинг 6 январда амалга оширилгани айтилаётган ядровий синовлари ҳақидаги фикрларни президент Барак Обаманинг Конгрессга йўллаган мурожаатига киритмасликка қарор қилган. Бу ҳақда мурожаат ўқиб эшиттирилишининг эртасига берилган брифингда президент маслаҳатчиси Бен Родс айтиб ўтди.

Япониялик мухбирлардан бири мурожаатда Шимолий Корея нега тилга олинмаганининг сабаблари билан қизиқиб кўрди. Шунингдек, ундан илгарироқ АҚШ бош котиби Жон Керри ташқи сиёсий вазият ҳақидаги чиқишида ҳам КХДРга ўрин ажратмаган эди. Бунга жавобан Бен Родс мазкур масала АҚШ раҳбарияти учун улкан устувор аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтди.

“Президентимиз Пхеньяннинг провокацион ҳаракатларига жавоб чораларида иштирок этишда шахсан иштирок этади, - деди у. – Бундай жавоб доирасида КХДРга иқтисодий босим ўтказиш учун қўшимча санкциялар жорий этиш ҳам кўзланмоқда”.

“Шу билан бирга, ушбу давлат раҳбари Ким Чен Ин унинг шахсига эътибор қаратилишини яхши кўради, - сўзида давом этди Родс. – У президентимиз унга ўз мурожаатида кўп вақт ажритишини хоҳлаган бўлса керак. Шу боис, ростини айтсам, бу дунёда куч намойиши ўз халқинг оч бўлган бир замонда аллақандай ускуналарни синаш ва провокацион тарзда ҳавога учириш билан амалга оширилмаслиги лозим”.