Жамият | 14:19 / 14.01.2016
6994
1 дақиқада ўқилади

Озарбайжонда валюта айирбошлаш пунктлари ёпиб қўйилди

Озарбайжон марказий банки бутун мамлакат бўйлаб валюта айирбошлаш пунктларинининг лицензияларини бекор қилди. Эндиликда валютани фақат банк офисларида айирбошлаш мумкин, деб хабар беради Trend.az нашри.

“Валюта айирбошлаш операциялари сонининг ошиб кетиши муносабати билан Марказий банк тижорий банкларнинг операцияларини самарали ва тезкор назорат қилиш, операциялар назоратини кучайтириш ва харажатларни оптимизация қилиш учун айирбошлаш пунктларининг фаолиятини чеклади ва тўхтатди”, - дейилади молиявий регуляторнинг расмий хабарномасида.

Айирбошлаш пунктлари фақат аэропортлар, меҳмонхоналар ва бошқа туристик жойларда сақлаб қолинади. Бу нарсани “валютани тезкор айирбошлаш эҳтиёжларини қондириш” зарурати билан тушунтирди.