Жаҳон | 17:50 / 15.01.2016
8160
3 дақиқада ўқилади

Bild журналисти Путиннинг Bild нашрига интервьюси рус тилига ўзгартириб таржима қилинганига муносабат билдирди

Германиянинг энг оммавий Bild газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари Николаус Бломе ношир Кай Дикман билан 5 январь куни Россия президенти Владимир Путиндан катта интервью олган эди.

Бир неча кундан сўнг россиялик журналистлар Кремлнинг матбуот хизмати интервьюни рус тилига таржима қилишда ўзгартиришларни амалга оширганини, айрим саволлар ва жавоблар силлиқлаштирилганини аниқлади. Бу ҳолатга Бломе Deutsche Welle радиосига берган интерьюсида айтиб ўтди.

Журналист XXI асрда бундай иш қилиш мумкинлигини ҳайратда эканлигини тушунтирди.
Радионинг саволларига жавоб бераркан, Бломе қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

“Путин ва Россия сиёсати билимдонлари учун мутлақо янги бўлмаган икки жиҳатни таъкидлаб ўтай. Лекин улар қай даражада аниқ ва кескин айтилгани мени сиёсий журналист сифатида ҳайратга солди.

Биринчидан, Путин “Европадаги чегаралар мени одамлардан кўра камроқ қизиқтиради”, деди, бунда русларни назарда тутди. Яъни, чегаранинг нариги тарафида руслар яшайди, ушбу ҳолатда – Украинада, ва мен уларни шунчаки ўзимга тортиб оламан. Аслида эса бу Европани тинч қитъага айлантирган чегараларни тан олиш ва ҳурмат қилиш фундаментал принципини шубҳа остига қўяди.

Агар улар ўзгартирилса, бунга тинчлик йўли билан эришилади. Путиннинг бу сўзларидан сўнг нафасим қайтиб кетди”.“Бу Владимир Путин оламига чуқур нигоҳ ташлаш имкониятини беради, - сўзида давом этади журналист. – Унинг бу сўзларини собиқ Иттифоқ давлатлари учун тўғридан-тўғри таҳдид деб ҳам баҳолаш мумкин.

Ўйлашимча, Россия билан чегарадош давлатлар, агарда улардаги рус этник камчилиги ёмон яшаяпмиз деган хулосага келиб, Россия президентидан ёрдам сўраса, нима қиламиз, деган хавотирда яшашади. Уларда ҳам Қримда, Украинада бўлган воқеалар бизларда ҳам такрорланадими, деб ўйлашади. Европа шарқидаги айрим ҳукуматлар бу саволларни ўзларига бериб кўрган бўлса керак”.