Жаҳон | 11:37 / 15.01.2016
6684
1 дақиқада ўқилади

Жеб Буш: Хитой ва Россия ўз манфаатларини АҚШдан кўра самаралироқ ҳимоя қилмоқда

Флорида штатининг собиқ ҳокими, АҚШ президентлигига номзодлардан бири Жеб Бушнинг фикрича, айни пайтда жаҳон миқёсида Россия ва Хитой ўз манфаатларини АҚШдан кўра самаралироқ ҳимоя қилмоқда.

Бу ҳақда сиёсатчи Норт-Чарлстон шаҳрида (Жанубий Каролина штати) республикачи номзодлар ўртасида уюштирилган баҳслар чоғида айтиб ўтди.

Унинг уқтиришича, АҚШ президентлигига сайланган тақдирда, бу борадаги ишларни жадаллаштиради. Жумладан, халқаро сиёсатни янада муваффақиятли юритиш учун қуролли кучларни мустаҳкамлаш йўлидан боради.