Лола Каримова-Тиллаева ҳаётий қоидалари билан ўртоқлашди
Лола Каримова-Тиллаева инстаграмдаги саҳифасида ҳаётий қоидалари ҳақида маълум қилди.
“Ҳар кимда турли вазиятлар содир бўлади, ҳар бир масаланинг ўз ёндашуви мавжуд ва муайян бир нарсага боғланиб қолмаган тарзда, ўзим қўллайдиган муҳим қоидаларни баён этишга қарор қилдим. Мазкур маслаҳатлар менга ёрдам беради, демак яна ким учундир фойдали бўлиши мумкин:
1. Келажагингни бузиб юбормаслиги учун ўтмишинг билан яхши муносабатда бўл.
2. Ҳеч қачон шошилма, вақт деярли барча нарсаларни даволайди, сабр эса муҳим хислат.
3. Ўз ҳаётингни бошқаларники билан таққослама. Ҳар бир кишининг ўз йўли бор, сен бошқаларнинг йўли қандай бўлганлигини билмайсан.
4. Сенинг ортингдан ўзгалар нима деб ўйлашлари ҳақида ўйлама, бу сенинг ишинг эмас. Бунга кучинг, вақтинг ва қувватингни кетказма.
5. Бахт манбаи ўзингда, нимададир ёки кимдадир эмас. У ҳозир сен билан.
6. Шукроналик ҳисси билан уйғон ва уйқуга кет. Ахир ҳамма ҳам сен каби омадли эмас”.