TeliaSonera январь охиригача Ўзбекистондаги активларини сотувга қўйиши мумкин
Швециянинг TeliaSonera телекоммуникацион компанияси 2015 йилнинг тўртинчи чораги учун активларининг қадрсизланиши туфайли 7.2 млрд швед кронасини ёки 843 млн долларни ҳисобдан чиқаради. Компания хабарномасида айтилишича, Дания ва Ўзбекистондаги фаолиятнинг тўхтатилиши бунга сабаб бўлган.
2016 йил 29 январида эълон қилинадиган ўтган йил якунлари ҳисоботида “Евросиё” минтақасидаги фаолият тугатилгани, активлар эса сотувга қўйилиши эълон қилинади.
Компания ўтган йилнинг охирги чорагида активларидан қайтадан ҳисобдан ўтказган. Эндиликда Ўзбекистондаги фаолият билан боғлиқ 5.3 млрд крона (620.5 млн доллар), Даниядаги фаолият билан боғлиқ 1.9 млрд крона (222 млн доллар) ҳисобдан чиқарилади.
Даниядаги активлар қийматининг тушиб кетиши TeliaSonera компаниясининг Норвегиянинг Telenor компанияси билан бирга Данияда тузилган қўшма корхонадан чиқиш ҳақидаги қарори билан боғлиқдир.
Илгарироқ TeliaSonera “Евросиё” минтақасидаги (Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Молдова, Тожикистон, Непал) фаолиятини сусайтириши, сўнг тўхтатиши маълум қилинган эди.