Жаҳон | 00:46 / 16.01.2016
4896
2 дақиқада ўқилади

Тожикистон мусулмонлари эндиликда 40 ёшга тўлганларидагина ҳажни амалга оширишлари мумкин

Мамлакат ҳукумати ҳузуридаги Диний назорат ва миллий анъаналарни тартибга солиш ишлари бўйича Қўмита томонидан ана шундай қарор чиқарилди.

Эндиликда Тожикистон мусулмонлари ҳаж сафарини 40 ёшга тўлганларидагина амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақида Республика диний бирлашмалари бошқармаси расмий вакили Хусайн Шокиров журналистларга хабар берган.

“Ҳукумат қарори мусулмонлар ҳуқуқларини поймол этмайди, у энг аввало кесаларга исломнинг муқаддас қадамжоларига зиёратни амалга ошириш имконини беришга қаратилган”, - дея аниқлик киритган Шокиров. Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Саудия Арабистони ҳукумати ҳажни амалга ошириш квоталарини қисқартиришни бошлади, бу эса Тожикистондаги катта авлод вакиллари учун зиёратни амалга оширишга улгуриш имкониятини муаммога айлантирмоқда”.

Ўтган йили республиканинг 6300 нафар мусулмонлари ҳажни амалга оширишган, уларнинг ҳар бири учун исломнинг муқаддас зиёратгоҳига бориш 3,6 минг АҚШ долларга тушди. Тожикистон ҳукумати томонидан ҳажга бориш ёш цензининг оширилиши бу имкониятдан кўп сонли кексаларнинг фойдаланиши учун имконият яратади.

Шунга қарамай, бу ташаббус тожик жамиятида турли қарама-қарши фикрларга сабаб бўляпти. Мустақил сиёсатчилар ва экспертлар ёш бўйича чеклов сиёсий элита вакиллари фарзандларига ҳам тегишли бўлишига шубҳа билан қарашмоқда.

Январь ойининг биринчи саналарида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Саудия Арабистонига амалга оширган расмий ташрифи чоғида 23 йиллик бошқаруви давомида тўртинчи марта ҳажни амалга оширди. Давлат раҳбари матбуот хизматининг ўша кунларда берган маълумотларига кўра, Раҳмон рафиқаси, фарзандлари ва қариндошлари билан Кабага зиёратни амалга оширди. Президент билан бирга унинг катта қизи ташқи ишлари вазири ўринбосари Озода Раҳмон, коррупцияга қарши агентлик раҳбари лавозимида бўлган меросхўри 27 ёшли Рустам Имомали , шунингдек тожикистонлик етакчининг атрофидаги бошқа кишилар унга ҳамроҳлик қилишган.