Ўзбекистон | 12:27 / 17.01.2016
7439
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов АҚШ билан ўзаро сиёсий маслаҳатлашувда қатнашиш учун Вашингтонга боради

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида сиёсий маслаҳатлашув ўтказилади. 

2016 йилнинг 19-21 январь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати хабар тарқатган.

Ташриф давомида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди, Давлат департаменти ва бошқа муассасаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.