Спорт | 09:47 / 17.01.2016
5615
1 дақиқада ўқилади

Терри: Офсайддан гол урганим ҳақидаги гапларга тупураман

"Челси" жамоаси ҳимоячиси "Эвертон"га қарши 3:3 ҳисобида тугаган ўйиндан кейин интервью берди.

"Ўйин жуда қийин кечди. Кўплаб клублар 2та тўп фарқи билан ютқазаётганда таслим бўлади. Аммо жамоамиз охиригача курашди ва дурангга эришди. Биз ҳатто ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди", дейди дастлабки саволга жавобан Терри.

Ундан 99-дақиқада урган голида офсайд ҳолати бўлгани ҳақидаги гапларга муносабатини сўрашган.

"Билмайман. Голни офсайддан урдимми, йўқми буниси билан умуман ишим йўқ. Бу очко биз учун жуда муҳим. Бизда фақат мураббий ўзгарди.

"Челси"га ғалабалар керак, аммо ҳар бир ўйин қийин ўтмоқда", – дейди Терри.