Жаҳон | 09:14 / 18.01.2016
7205
1 дақиқада ўқилади

Обама Эрон бўйича баёнот билан чиқди

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда Эрон билан тузилган ядро келишуви ва бошқа битимлар бўйича баёнот билан чиқди. Унинг мурожаати Оқ уйнинг YouTube`даги канали орқали трансляция қилиб борилди.

“Бугун яхши кун”, - деди Обама Эрон билан муносабатлардаги кескинлик даражасини пасайтиришга дипломатик йўл билан эришилганини таъкидлаб ўтар экан.

Обама сўзларига кўра, дипломатларнинг кучи билан Эрон атом бомбасини яратиш имкониятидан маҳрум бўлди. Теҳрон авваллари ўнлаб ядро каллакларини яратиш учун манбаларга эга бўлган эса, энди улар бирортаси учун ҳам етарли эмас.

“Агар Эрон махфий равишда бомбалар тайёрлашга уриниб кўрса, биз уларни тутиб оламиз”, - деди Америка етакчиси. Унинг айтишича, дипломатия — бу каби хилма-хилликни яхшироқ йўл билан ҳал этишнинг энг яхши усулидир. Шунинг натижасида Яқин Шарқда яна бир урушнинг олди олинди.