Жаҳон | 07:36 / 18.01.2016
7076
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Одесса-Киев трассаси бўйича автомобиль ҳаракатини тўлиқ ёптирди

Украинанинг Одесса вилояти раҳбари Михаил Саакашвили ёмон об-ҳаво шароити туфайли Одесса-Киев трассасининг икки томонга йўналиши бўйича автотранспорт ҳаракатланишининг вақтинчалик тўхтатилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда УНИАН нашри.

Бундай қарор Украинада охирги кунларда ёғаётган кучли қорлар сабабли қабул қилинган.

Бундан ташқари, Саакашвили вазият ҳақида Украина президентига ҳисобот берди. Украина президенти буйруғи билан Одессага “Укравтодор” раиси юборилди ва қўшимча қор тозаловчи техника сафарбар қилинади.