Иқтисодиёт | 22:35 / 19.01.2016
5251
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2015 йилда 55,5 млрд. кВт·соат электр энергия ишлаб чиқарилди

«Ўзбекэнерго» АЖ 2015 йилда 55,5 млрд. кВт·соатга яқин электр энергия ишлаб чиқарди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар қилган.

Ҳисоботда айтилишича, 2014 йилдагига нисбатан 4,3 фоиз ўсиш қайд этилган.

2015 йилнинг 12 ойи давомида 8,2 млн. Гкал иссиқлик энергияси узатилган. Маҳсулот ва хизмат экспорти бўйича топшириқ 100,1 фоизга бажарилди.

Ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш бўйича белгиланган чоралар натижасида маҳсулотнинг таннархи 14 фоизга пасайди.

Компания корхоналарида маҳаллий хом-ашё асосида маҳаллийлаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича топшириқнинг бажарилиши 106,5 фоизни ташкил қилди.