Samsung’да смартфонлар учун S Pen перосига эга ғилоф яратилди
Samsung компанияси исталган смартфон, фаблет ва планшетга S Pen пероси – стилус билан ишлаш имкониятини берувчи аксессуарни патентлаштирди.
Samsung’нинг янги ишланмаси ўзидан мобиль қурилма учун ўзига хос ғилофни акс эттиради. Унда стилусни жойлаштириш учун махсус слот кўзда тутилган.
Ғилофни мобиль қурилмага маҳкамлаб, фойдаланувчи перо ёрдамида қўлда турли ёзувлар ёзиши, расмлари чизиши, ҳужжатларда изоҳлар қолдириши мумкин.
Афсуски, бунда перонинг босилиш кучи, унинг ҳаракатланиш тезлиги, эгилиш ва айланиш бурчаги англаш-англанмаслиги ноаниқ қолмоқда.
Агар Samsung барча бу имкониятларни янги аксессуар ёрдамида амалга ошира олса, унда Galaxy Note гаджетлари имкониятларини Galaxy сериясидаги исталган қурилмада амалга ошириш ғилофни сотиб олиш билангина ҳал қилинади.Қурилманинг сотувга чиқарилиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмаган.