Жаҳон | 16:20 / 20.01.2016
4859
1 дақиқада ўқилади

“Озод қилинган Жанго” ёнаётган автомобиль ичидан ҳайдовчини озод қилди

“Ўргимчак-одам” ва “Озод қилинган Жанго” фильмлари юлдузи Жейми Фокс ёнаётган автомобиль ичидан ҳайдовчини олиб чиқди. Бу ҳақда Los Angeles Times нашри ёзмоқда.

Актёрнинг уйи яқинида машина ағдарилиб кетган. У 911 рақамига қўнғироқ қилган, шундан сўнг машина ичидаги эркакни тортиб олган. Унга воқеа яқинида бўлган тиббиёт ходими ёрдам берган. Жароҳат олган Бретт Кайл жиддий жароҳат олганига қарамай, тирик қолиши айтилмоқда.