Жамият | 14:44 / 20.01.2016
14344
1 дақиқада ўқилади

2016 йилда саёҳатга чиқиш учун энг арзон давлатлар

Ҳиндистон ва Индонезия 2016 саёҳатга чиқиш учун энг арзон мамлакатлар деб топилди. Бу ҳақда Skyscanner сайёҳлик хизмати маълум қилди.

Мазкур рўйхат икки киши учун бир кунлик яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари асосида ишлаб чиқилди.Ҳиндистон ва Индонезияда бир кунлик саёҳат икки кишига ўртача 40 доллардан тўғри келади. Тежамкор сайёҳлар эса Ҳиндистонда бир кунда 20 доллар ҳам ишлатиши мумкин.

Вьетнам ва Непалга йўл олганларнинг кунлик харажати эса 45 доллар атрофида бўлади. Лаосга бормоқчи бўлганлар эса 55, Шри-Ланкада 60 доллардан сарфлашлари мумкин. Европа мамлакатлари ичида энг арзон сайёҳлик йўналишлари Сербия, Болгария, Черногория, Руминия ва Венгрия киради. Уларда суткасига 70-85 доллардан сарфлаб саёҳат қилиш имкони мавжуд.