Ахборот манбаси: Обама Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатлашди
АҚШ президенти Барак Обама телефон орқали Туркия етакчиси Тойиб Эрдўғонга қўнғироқ қилди, дея хабар бермоқда Reuters. Бу ҳақда ахборот манбаси хабар берди.
Суҳбат вақтида Обама Эрдўғонга Истанбул ва Диёрбакирдаги портлашлар муносабати билан ҳамдардлигини билдирди.
Ахборот манбасининг қўшимча қилишича, икки мамлакат етакчилари жангарилар, жумладан, ИШИД ва Курдистон ишчи партиясига қарши курашда ҳамкорлик қилиш истагини билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 14 январь куни Туркиянинг Диёрбакир провинциясидаги полиция бўлимларининг бирида автомобилга ўрнатилган портловчи ускуна ҳаракатга келтирилган эди. Натижада бир аёл ва гўдак ҳаётдан кўз юмди. Ундан аввалроқ эса Истанбул марказий майдонидаги портлаш оқибатида Германиялик 10 сайёҳ вафот этди.