Bank of America нефть нархи 25 долларга тушса, Россия валютасининг тақдири қандай бўлишини тахмин қилди
Американинг Bank of America Merrill Lynch (BofA) инвестиция банки экспертлари агарда нефть нархи бир баррел учун 25 долларгача тушиб кетса, доллар курсини 210 рублга чиқарган ҳолда бюджетни дефицитдан сақлаб қолиш мумкин, дея ҳисобламоқда. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.
Бунда декабрь ойида Россия президенти Владимир Путин томонидан тасдиқланган бюджетни 3 фоизлик дефицит билан бажариш учун доллар нархи 140 рубль бўлиши керак.
2016 йил учун молиявий ҳужжат эса инфляция даражаси 6,4 фоиздан юқори бўлмаган ҳамда Urals маркали нефть маркасининг ўртача йиллик баҳоси бир баррели учун 50 доллар миқдорида ҳисоблаб чиқилган эди.
Йил бошидан Brent маркали нефть нархи 20 фоизга арзонлаб, 2004 йилдан буён илк марта баррелига 28 доллардан пастлади. Россияда доллар курси эса 79 рубллик даражага етди, евро эса 86 рублдан баҳоланмоқда.