Жамбул вилоятида қотил 88 ёшли қурбонига раҳм қилиб, уни тирик қолдирди
Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида 88 ёшли аёлни ўлдириш учун ёлланган қотил кекса инсонга раҳм қилиб, уни полицияга топширди. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ-тартибот хизматларига таянган ҳолда Nur.kz нашри хабар бермоқда.
Воқеа Тароз шаҳрида содир бўлган. Қотилликнинг буюртмачиси эканлиги гумонланаётган 54 ёшли О. исмли аёл қўлга олинди. Вилоят марказидаги хонадонлардан бирига буюртмачи аёл даъвогарлик қилган, аммо хонадон эгаси 88 ёшли аёл эди.
Иш судда кўриб чиқилган. Суд қарори О. фойдасига бўлмагани туфайли у рақибасидан ёлланма қотил ёрдамида қутулишга қарор қилган.
Лекин унинг мақсади амалга ошмаган, негаки қотил кампирга раҳм қилиб, тайёрланаётган жиноятдан уни бохабар қилган. Сўнг у қотилликнинг олдини олиш мақсадида хонадонга ноқонуний даъвогар устидан ариза ёзган.
Жиноятчини қўлга олиш учун ҳуқуқ-тартиботчилар хонадон бекасининг ўлдирилиши имитациясидан иборат оператив режа ишлаб чиқишди. Натижада, қотиллик содир этилганидан амин бўлган О. ижрочи билан учрашув белгилади ва унга пул бераётган чоғда қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.