Иқтисодиёт | 14:03 / 20.01.2016
4038
1 дақиқада ўқилади
Россия АҚШ давлат облигацияларига киритмаларини 88 млрд долларга етказди
Россия АҚШ давлат облигацияларига киритмаларини оширди. 2014 йилнинг октябрида бу кўрсаткич 82 млрд долларни ташкил қилган бўлса, ноябрида 88 млрд долларга етди. Бу маълумотлар АҚШ молия вазирлигининг ноябрь ойи ҳисоботида акс этди.
Ҳисоботда кўрсатилишича, июнь ойида Россиянинг қимматбаҳо қоғозларга киритмалари 72 млрд долларга, июлда 82.1 млрд долларга, августда 89.9 млрд долларга тенг бўлган. Октябрь ва ноябрь ойларида эса кўрсаткичлар 108.9 ва 108.1 млрд долларни ташкил қилган.
Россия оммалаштирилган рўйхатда 15-ўринда турибди. АҚШ қимматбаҳо қоғозларига эгалик қилаётган асосий давлат бўлиб эса Хитой қолмоқда: ноябрда унинг киритмалари 1.264 трлн долларни ташкил қилган. Иккинчи ўриндаги Япониянинг кўрсаткичлари – 1.144 трлн доллар.