Си Цзиньпин Назарбоевни “Катта йигирматалик” саммитида иштирок этиш учун Хитойга таклиф қилди
ХХР раиси Си Цзиньпин Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни “Катта йигирматалик” саммитида иштирок этиш Хитойга таклиф қилди. Бу ҳақда бугун, 20 январь куни бўлиб ўтган “Бир камар – бир йўл” халқаро конференциясида ХХРнинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Чжан Ханьхуэй маълум қилди.
“Яхши биламизки, ўтган йилда ҳамкорлигимиз янги босқичга кўтарилди. Президентларимиз ўзаро ташрифларни амалга оширди. Қозоғистон бош вазири икки маротаба расмий ташриф билан Хитойга борди. Ўйлайманки, бу йилда алоқаларимизни худди шундай юқори даражада сақлаб қоламиз.
Шуни маълум қилишни истар эдимки, бу йилда сизнинг президентингиз бизнинг раис Си Цзиньпин таклифи билан Хитойга ташриф буюради. Бу сентябрь ойида бўлиб ўтади, Нурсултон Назарбоев “Катта йигирматалик” саммитида иштирок этади”, - деди элчи.
Қайд этиш жоизки, 2016 йилда G20 саммити 4-5 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади.