Спорт | 19:12 / 20.01.2016
6118
1 дақиқада ўқилади

WBA ўта оғир вазн тоифасида Руслан Чагаев иштирокида турнир ташкил қилмоқчи

Бокс бўйича WBA йўналиши ташкилотчилари ўта оғир вазн тоифасида етти нафар боксчи иштирокчида ягона чемпионни аниқлаш бўйича турнир ташкил қилишмоқчи.

Мазкур кичик турнирда ўзбекистонлик Руслан Чагаев ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

WBA раҳбари Жилберто Мендосанинг таъкидлашича, жанглар серияси натижасида ягона чемпион номи аниқланади.

Унга кўра, Руслан Чагаев Лукас Браунга қарши жангда ғалаба қозонган ҳолда Фрес Окендога қарши рингга кўтарилиши кўзда тутилган. Владимир Кличко ва Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш-жанг ғолиби эса Ортис-Устинов жанги ғолиби билан куч синашиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, WBA йўналишининг «суперчемпионлик» камарига британиялик Тайсон Фьюри (25-0, 18 КО) эгалик қилмоқда. Камарнинг «одати» кўринишидаги чемпионлик эса ўзбекистонлик Руслан Чагаевга (34-2-1, 21 KO) тегишли. Аммо камарнинг вақтинчалик эгаси сифатида кубалик Луис Ортис кўрсатилган (24-0, 21 КО).