Жамият | 21:58 / 20.01.2016
18732
2 дақиқада ўқилади

Хитойда дунёнинг энг узун осма шиша кўприги қурилиши якунланмоқда

Хитойдаги Тяньмэньшань миллий боғида мамлакатдаги энг узун шиша кўприк қурилиши якунланмоқда. Кўприкнинг очилиши санаси тахминан 2016 йилнинг июни этиб белгиланган.

Қайд этиш керакки, кўприкни қуриш лойиҳаси 2012 йилда ишлаб чиқилган, уни қуриш ишлари 2015 йилнинг ёзида тугалланиши режалаштирилганди. Кейинроқ, бу муддатлар ўзгартирилди.

Пўлат ва шишадан ясалган кўприкнинг эни 6 метр, узунлиги 430 метрни ташкил этади. Кўприк бир вақтнинг ўзида 800 кишини кўтариб тура олади. Кўприк платформаси ердан 300 метр баландликда жойлашган. Таққослаш учун Эйфель минорасининг баландлиги 324 метр.

Хитойдаги бундай турдаги кўприклар сайёҳларнинг эътиборини жалб этади.

2015 йилнинг сентябрида Хунань вилоятида, Тяньмэньшань боғидан 500 км масофада 274 м узунликдаги шиша кўприк очилганди. Бу кўприк ҳозирча дунёдаги энг узун осма шиша кўприк бўлиб турибди.

2015 йилнинг сентябрида Хитойда яна бир шундай кўприк очилган. Аммо, Юньтайдаги бу кўприкка дарз кетиши туфайли, октябрь ойида ёпилган.

Хитойда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилади

Хитойда сайёҳлар шиша кўприкка дарз кетгани сабабли чиқишдан қўрқишмоқда

Хитойдаги шиша кўприк сайёҳлардан бирининг айби билан дарз кетгани айтилмоқда

Жаҳондаги энг узун ва ўта қўрқинчли шиша кўприк

Фото: 100 хитойлик қиз шиша кўприк устида йога билан шуғулланмоқда