Иқтисодиёт | 14:59 / 21.01.2016
5706
1 дақиқада ўқилади
Москва биржасида доллар курси 86 рублга, евро курси 94 рублга етди
Москва валюта биржасида доллар курси 86 рублга етди ва яна бир рекорд қайд этилди.
Москва биржасида евро курси ҳам ўсиб бормоқда. Айни вақтда евро нархи 94 рублни ташкил қилмоқда.
Рублнинг нархи тушиб кетишига дунё бозорида нефтнинг нархи арзонлашаётгани сабаб бўлмоқда.
ICE биржасида бугунги савдо чоғида Brent маркали нефт фьючерсининг нархи яна 0,61 фоизга тушди. Яъни ҳозир савдо қилинаётган нефть шу йилнинг март ойида баррелига 27,66 доллардан етказиб берилади.
WTI туридаги нефть нархи Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) бир баррели 28,36 долларга баҳоланган.
Йил бошидан буён нефть нархи 24 фоизга арзонлашган.