ОАВ: Обама Пентагонга ИШИДнинг Афғонистондаги позицияларига авиазарбалар беришга кўрсатма берди
АҚШ президенти Барака Обама маъмурияти мамлакатнинг ҳарбий раҳбариятига ИШИДнинг Афғонистондаги позицияларига авиазарбалар бериш ваколатини берди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси маълум қилди.
“Ўтган ҳафтада қабул қилинган жанговор ҳаракатларни юритишнинг янги қоидалари Афғонистондаги ҳарбий қўмондонликка ИШИД жангарилари позицияларига “Ал-Қоида” террорчилик тармоғи жангариларига берилган зарбалар каби авиазарбалар беришга рухсат беради”, деб АҚШ Мудофаа вазирлигидаги ўз манбасининг сўзларини келтирмоқда нашр.
Манба маълумотларига кўра, янги кўрсатмалар Афғонистонда “ИШИДга қарши жадалроқ кураш олиб боришга имкон беради”. Аввалги кўрсатмалар АҚШ ҳарбийларининг Афғонистонда уч ҳолатда авиазарбалар беришига имкон берган: хорижий қуролли кучларни ҳимоя қилишда, Афғонистон ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлаш доирасида ҳамда “Ал-Қоида” ва унинг бўлимлари позицияларига зарба беришда.
Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари аввалроқ ҳам Афғонистонда ИШИД жангариларига қарши зарба берган, бироқ бунда уларга зарба беришга уларнинг ИШИДга алоқадорлиги эмас, балки бу кимсалар умуман хавф туғдиргани сабаб бўлган.