Ўзбекистон | 18:17 / 21.01.2016
9991
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги зилзилалар миқдори минтақа учун барқарор ҳолатда сақланиб қолаётгани айтилди

Ўзбекистон Сейсмологи Институти берган маълумотга кўра, Тошкентда содир бўлган зилзилалар сони охирги 20 йилда деярли ўзгармай келмоқда.

2006 ва 2016 йилларнинг январь ойида Тошкентда тенг миқдорда зилзилалар кузатилган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, сейсмик фаол ҳудудларда бу одатий ҳол бўлиб турибди. 8-9 баллик ер силкинишлари Тошкент учун хавфли саналади. 7 баллик зилзилалар ҳам ўртача 7-10 йилда бир кузатилиши мумкин.