Иқтисодиёт | 13:23 / 21.01.2016
10129
1 дақиқада ўқилади
Хитой ўз виртуал валютасини чиқариши мумкин
Хитой халқ банки ўз виртуал валютасини чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
Бу қадамни ХХР раҳбарияти муқобил тўлов тизимлари халқаро транзакциялар таъсирчанлигини ошириши мумкинлиги билан тушунтирмоқда.
Марказий банк 2014 йилда виртуал валюталарни ўрганиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ ташкил қилган эди. Регулятор, шунингдек, Citigroup ва Deloitte мутахассислари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганини хабар қилди.