27 январь куни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 26-27 январь кунлари ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабарида маълум қилинган.
Республиканинг аксар ҳудудларида кейинги ҳафта аввалида ҳаво ўзгариб туради, 24 январда ёғингарчилик кутилмайди.
25-27 январда айрим жойларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 26-27 январь кунлари кечаси ҳаво ҳарорати -7 даражагача, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё виляотларида -3 даражагача совийди.
25 январь куни фақат Қорақалпоғистон ва Хоразмда, 26—27 январь кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади. 27 январь куни ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳафта ўртасидаги кунларда деярли барча вилоятларда туман тушиши мумкин.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-27 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.