Жамият | 23:45 / 22.01.2016
9463
1 дақиқада ўқилади

АҚШда гўшт дўконидан сигир қочиб кетди

Нью-йоркнинг Квинс туманидаги Archer Halal Live Poultry and Meat Market гўшт дўконидан сигир қочиб кетди. Маҳаллий аҳоли сигирнинг кўчадан югуриб ўтаётганини видеога олишди.

The Telegraph нашрининг маълум қилишича, шаҳар полицияси департаменти ходимлари сигирни автотураргоҳга қамаб тутиб олмагунларигача, у Нью-Йорк кўчалари бўйлаб югуриб юрган.

“Сигирни тутишда бирорта ҳам полициячи шикастланмади”, деб маълум қилдилар ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари. Полиция сигирнинг фотосуратини Twitter’даги аккаунтида чоп этди ва аҳолига сабр-тоқати учун миннатдорчилик билдирди.