Жаҳон | 10:29 / 22.01.2016
6991
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея КХДРга қарши тарихдаги энг қаттиқ чораларни қўллашини маълум қилди

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Ташқил ишлар вазирлигидан КХДРга қарши тарихдаги энг қаттиқ санкцияларни жорий этиш белгиланган ҳисоботни қабул қилиб олди, дея хабар қилди Kyodo агентлиги.

Агентлик маълумотига кўра, ҳисоботда мамлакатнинг 2016 йилдаги асосий ташқи сиёсати йўналишлари белгиланган бўлиб, унда КХДРнинг ядро синовлари сабабли БМТ Хавфсизлик кенгашига тарихдаги энг кучли резолюцияни тақдим этиш ҳақида ҳам сўз боради.

Ташқи ишлар вазирли Шимолий Кореяга нисбатан юритаётган сиёсатида изчиллик тамойилини сақлаб қолишга ваъда берди.