Жамият | 22:36 / 22.01.2016
8046
1 дақиқада ўқилади

Татаристонда фоҳишани ўлдирган қирғизистонлик 11 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Татаристон пойтахти Қозоннинг Ново-Савинов туман судида фоҳишанинг қотиллигида айбланаётган 25 ёшли Қирғизистон фуқароси Жаҳон Худайбердиевга нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича томонлар эшитилди.

Прокурор суддан Худайбердиевни 11 йиллик қамоқ жазосига тортишни сўради. Бу ҳақда ўлдирилган қизнинг онаси манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Равшана Камалова маълум қилди.

“Айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олди ва қилган ишидан пушаймон бўлмоқда”, деб айтди адвокат.

Ҳукм 3 февралда қабул қилинади.

Тергов версиясига кўра, 2015 йилнинг октябрида айбланувчи Қозонда 25 ёшли фоҳиша билан танишиб қолган. У қизни уйига таклиф қилган ва у ерда маст ҳолатда қизни бўғиб қўйган.

Терговчиларнинг аниқлашича, қизнинг жасади икки кун квартирада ётгандан кейин, қотил жасадни чойшабга ўраб, бошига қурилиш қопини кийгазиб, уни скотч билан ўраб, уйининг ойнасидан пастга улоқтириб юборган.