Жаҳон | 15:17 / 22.01.2016
6692
1 дақиқада ўқилади
Тожикистон парламенти Эмомали Раҳмонга чекланмаган миқдорда қайта сайланиш ҳуқуқини берди
Тожикистон Олий мажлисининг қуйи палатаси амалдаги президент Эмомали Раҳмонга ушбу лавозимга чексиз миқдорда номзодини кўрсатиш ва сайланиш ҳуқуқини берадиган конституцион ўзгартиш ва қўшимчаларни тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, депутатлар янги қонун лойиҳаси матнини мамлакат конституцион судига йўллаган; суд экспертизасидан сўнг ўзгартишларнинг умумхалқ референдумига қўйилиш-қўйилмаслиги маълум бўлади.