БМТ 15 давлатни қарзлари учун овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилди
Дунёнинг 15 мамлакати БМТ учун йиллик тўловларни амалга ошира олмади. Аssociated Press нашрида ёзилишича, улар қаторида Венесуэла ҳам бор.
Бу ҳақда ташкилот бош котиби Пан Ги Мун БМТ Бош ассамблеясига йўллаган мактубида маълум қилган.
Қайд этилишича, бу рўйхатда Ливия, Доминикан Республикаси, Сент-Винсент ва Гренадина, Бурунди, Баҳрайн, Мали ҳамда Эрон каби номлар ҳам бор.
Бош ассамблея бош котиби Даниэль Томас бу мактуб ҳақидаги хабардан кейинроқ "Эрон тўловни амалга оширгани ва овоз бериш имконини қўлга киритиши мумкинлиги" ҳақида айтган.
Пан Ги Муннинг изоҳлашича, Бош ассамблея бу давлатларнинг қарздорлик сабабларини ўрганиши ва бу давлатлар тўловнинг амалга оширилиши кечикканига етарли даражада изоҳ топиб берса, уларга тўловлардан кейин овоз бериш ҳуқуқини тақдим этади.
Жумладан Яман, Сомали, Комор ороллари, Гвинея-Бисау ҳамда Сан-Томе ва Принсипи кабиларда сиёсий ва иқтисодий инқироз мавжудлиги сабаб овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этмаслиги айтилган.