Жаҳон | 01:05 / 23.01.2016
6214
2 дақиқада ўқилади

Олимлар Россияда грипп эпидемияси бошланганини айтишмоқда

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги гриппни ўрганиш илмий-тадқиқот институти хулосасида Россияда кўринишича грипп эпидемияси бошланаётгани айтилмоқда.

Олимларнинг айтишича, эпидемиянинг бошланаётганидан бир нечта омиллар дарак бермоқда. Декабрнинг 3-ҳафтаси кузатувлари натижаларига кўра, Россия учун эпидемиологик чегара ўратача 2,8 фоизга, болалар ўртасида эса 16,9 фоизга ошиб кетган. Вазиятнинг ривожланиши ҳақида яқин кунларда хулоса чиқариш мумкин.

Аввалроқ Роспотребнадзор Санкт-Петербургда грипп эпидемияси бошланганини маълум қилганди. Маълум қилинишича, грипп ва бошқа ўткир респиратор вирус инфекциялари билан касалланиш бир ҳафта ичида эпидемик даражага етган.

Бош вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Ольга Голодец Россияда грипп билан касалланиш вазияти “мақбул даражада ” эканлигини айтди. Шифокорлар грипп вакцинасига жорий йилда энг кенг тарқалган грипп вируси штаммларини киритишган, бироқ охирги вақтларда аҳоли ўртасида эмлашдан бош тортиш тенденцияси кузатилмоқда.

“Бизда эмланмасликка мода пайдо бўлди. Ҳаттоки аҳолининг мураккаб гуруҳлари, жумладан болалар ўртасида жуда кўплар эмланишдан бош тортмоқда”, деб айтмоқда Голодец. Голодецнинг айтишича, ўлим билан тугаган ҳолатлар айнан эмланмаслик билан боғлиқ бўлмоқда.