Жаҳон | 07:27 / 23.01.2016
5285
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Туркияга ИШИДга қарши курашда етарлича жонбозлик кўрсатмаётгани учун танбеҳ берди

АҚШ ҳукумати Туркиянинг ИШИДга қарши курашдаги саъй-ҳаракатлари етарлича эмас деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Эштон Картер баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

“Туркия – бизнинг кўп йиллик дўстимиз ва НАТОдаги иттифоқчимиздир. Биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Биз уни ўз ҳудудини ҳимоя қилиш масалаларида унинг тарафидамиз. Бироқ ҳақиқат шундайки, Туркия Ироқ ва Сурия билан узун чегарага эга ва у орқали иккала йўналишда ҳам хорижий жангарилар ўтиб кетмоқда”, деб айтди Картер.

Картер “турклар ИШИДга қарши курашда бундан кўпроқ жонбозлик кўрсата олишлари мумкинлигини” айтди.