Жаҳон | 08:31 / 23.01.2016
18278
1 дақиқада ўқилади
РБК: Алишер Усмонов Uber инвестори эканлиги маълум бўлди
Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов ва унинг ҳамкорларига тегишли USM Holdings компанияси АҚШнинг Uber такси хизмати инвесторлари қаторида борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда холдингга яқин бўлган манбага иқтибос келтирган ҳолда РБК нашри маълум қилди.
Бу маълумотни, шунингдек, Uber вакиллари ҳам тасдиқлашди. Нашр маълумотларига кўра, USM стартапга 2015 йилнинг ёзида инвестиция киритган. Манба инвестициялар миқдори бир неча ўн миллион долларни ташкил қилганини ҳам маълум қилди.
USM Holdings’нинг ўзида эса ушбу маълумотга изоҳ берилмади.