Жамият | 20:41 / 24.01.2016
7502
1 дақиқада ўқилади

Атирауда бензовоз портлаши туфайли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Атирау шаҳри яқинидаги Геолог номли шаҳарчада бензовоз портлаган. Бу ҳолат тасвирлари қозоғистонлик интернет фойдаланувчилари томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган.

"Ак Жайык" нашрида ёзилишича, бу ҳодиса бир кишининг ўлимига сабаб бўлган. Маълум бўлишича, у Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган 53 ёшли шахс эди.

Бу портлашдан кейин ёнғин содир бўлган. Ёнғин 10 кв м майдонни қамраган. Уни ўчириш учун ярим соат сарфланган. Ўтни ўчириш ишларида 7 нафар ўт ўчирувчи иштирок этган.

Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.